Айнан шу номли телевизион фильм британиялик журналистлар томонидан тайёрланди. Унда қайд этилишича, бугунги кунда ижтимоий тармоқлар воситасида турли инқилоб ва урушлар бошланмоқда.
Эрондаги нотинчликлар, Араб баҳори воқеалари, ундан сўнг Тунис, Миср, Суриядаги тўнтаришлар мисол сифатида келтирилади. Исроил ва Фаластин ўртасидаги ўта мураккаб ва чигал вазиятларда ижтмоий тармоқлар орқали олиб бориладиган ахборот урушлари биринчи планга чиқиб қолмоқда.
Бир томондан, ушбу тармоқлардан бузғунчи, жангари кучлар фойдаланса, иккинчи томондан, сиёсий режимлар ҳам самарали фойдаланишга уринмоқдалар.
Кўрсатув эксперти билдирган фикрга кўра, “Ислом давлати” деб аталмиш ташкилот жангарилари ижтимоий тармоқларда зўровонлик, қон тўкилиши, одам ўлдирилиши билан боғлиқ фото ва видеотасвирларни бежизга кўрсатишмайди. Уларнинг асосий мақсади – одамларни қўрқитиш баробарида, ўзларининг сафига янги аъзоларни жалб этишган ҳаракат қиладилар.
Умуман олганда, кейинги 10-15 йил ичида Яқин Шарқда рўй берган барча тўнтарилишлар, урушлар, террористик хуружларнинг амалга оширилишида ижтимоий тармоқларнинг “улуши” жуда катта, дейди BBC мухбири Лиз Дусет.
Нима учун ОАВ ва ижтимоий тармоқлар зўравон кучларнинг қуролига айланмоқда? Чунки улар аксарият инсонлар учун асосий ахборот канали сифатида шаклланди. Мазкур воситалар жамоатчилик фикрига таъсир ўтказувчи ягона восита, қурол кўринишида майдонга чиқиб келди.
Кўрсатув сўнггида коллеж ўқувчисининг қўлга олингани, жиноий жавобгарликка тортилгани, унинг эндиликда афсус чекаётгани айтилади.
Манбаларда қайд этилишича, ҳозирги пайтда Интернетда эътиқоди суст, яхши билимга эга бўлмаган ёшларни йўлдан урушга мўлжалланган махсус усуллар жуда кўп. Улардан бири “Аёл муаллиф” технологияси деб аталади.
Aёл киши образидаги суҳбатдош иккита ишни амалга оширади:
1. Аудитория билан бевосита алоқага чиқади.
2. Аудиторияда сунъий “раҳм-шафқат” ҳиссини уйғотади.
Бу аёлнинг ортида турувчилар:
1. Бузғунчи ғоя эгалари.
2. Экстремистик гуруҳлар.
Уларнинг ортида эса:
1. Сиёсий кучлар.
2. Ҳомийлар маблағи туради.
Ташҳис: Мавзу етарли даражада очилмаган.
Натижада: Ахборотга талаб қониқарли эмас;
аудитиориянинг руҳий ҳолати.
Хўш, шундай экан, терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализм ҳаракатларининг кучайишини кутиб ўтириш керакми ёки унинг олдини олиш зарурми? Бу борада ОАВнинг роли қандай бўлиши керак? Асосий профилактика ишлари нималардан иборат?
филология фанлари бўйича
фалсафа доктори