ЧЕТ ТИЛИНИ ТЕЗ ЎРГАНИШ СИРЛАРИ

Орамизда кимдир 1-2та тилда сўзлашади холос. Кимдир эса камида 4-5та тилда бемалол мулоқотга киришади ва у кўпчиликнинг ҳавасини келтиради. Унинг ошиғи олчи. Дўстлари ҳам кўп, ойлик маоши ҳам дурустгина.
Тўғри, «битта тил билган одам – битта одам, иккита тил билган одам – иккита одам» деб бежизга айтишмаган.
Камида 2-3та тилга эга бўлиш бу ҳаётий зарурат. Энг муҳими шундаки, тил ўрганиш масаласи фақат бизнинг давримизга келиб долзарб бўлмаган. Бундан роппа-роса минг йил олдин яшаб ўтган аждодларимиз ҳам чет тилларга жиддий эътибор қаратганлар. Ўша тилларда бевосита мулоқот қилганлар, илмий изланишлар олиб борганлар.
Абу Райҳон Беруний араб, сўғдий, сурёний, форс, юнон ва қадимги яҳудий (иброний) тилларини яхши билган. Манбаларни нафақат она тилига, балки иккинчи ва учинчи тилларга бемалол таржима қила олган.

Китобни сотиб олиш