ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЕТАКЧИ АХБОРОТ АГЕНТЛИКЛАРИ МАТЕРИЛЛАРИ ТАҲЛИЛИ
Мамлакат имижини ривожлантириш жараёнида ахборот агентликлари асосий роллардан бирини ўйнайди. Чунки улар аудитория қамрови ва тарқатилаётган контентнинг салмоғи, кўтарилаётган мавзуларнинг жиддийлиги билан бошқа миллий ОАВ платформаларидан фарқ қилади.