Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали ва мевали дарахт ҳамда буталар кўчатини экиш, яшил боғлар барпо этиш масалаларига устувор вазифа сифатида қаралмоқда.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамда Уюшманинг Қорақалпоғистон бўлими ҳамкорлигида Мўйноққа уюштирилган пресс-тур иштирокчилари кўчат экиш, Журналистлар боғи яратиш жараёнида ҳам қатнашди.
–Ушбу боғга 50 тупга яқин мевали ва манзарали дарахтлар экилди, – дейди Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов. – Уюшмамизнинг Қорақалпоғистон бўлими ходимлари ана шу кўчатлар тўлиқ ўзини тутиши ва уларни парваришига масъул бўлади. Мақсадимиз – бу ишларни номигагина қилиш эмас, оммавий ахборот воситалари вакиллари Мўноққа келганида маза қилиб дам оладиган, кайфияту руҳиятини кўтарадиган боғ яратиш.
Президентимиз таъкидлаганларидек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси — бу бир йиллик тадбир эмас”. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуддаги экологик вазиятни яхшилаш, чанг-қум бўронларининг атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш мақсадида доимий равишда амалга ошириладиган иш.
Гулноза Бобоева, ЎзА
29.02.2024.