МЕДИА МУҲИТДА ЎЗБЕКИСТОН ИМИЖИ

Жаҳон медиа муҳитида мамлакат имижини яратиш ва уни мустаҳкамлаш масаласи алоҳида аҳамиятга эга. Муаллиф Ўзбекистоннинг Лондон, Токио ва Москвадаги элчихоналари ҳамда қатор давлат идоралари Ахборот хизматларидаги фаолияти давомида медиа имиж билан бевосита шуғулланган. Бу борада кейинчалик қатор қўлланмалар, рисола ва 200дан зиёд илмий мақолалар ёзган, уларнинг 25 таси халқаро журналларда, жумладан, SCOPUS тизимидаги нашрларда эълон қилинган. АҚШ, Британия, Россия, Жанубий Корея, Туркия ва Марказий Осиё мамлакатларида ўтказилган халқаро анжуманларда маърузалар қилган.

Ушбу монографияда ЎзДЖТУ доценти, PhD Беруний Алимов ўзининг кўп йиллик илмий изланишлари натижаларини баён этади.

© Алимов Б.С. Медиа муҳитда Ўзбекистон имижи. Монография. – Тошкент: Ta’lim-media, 2020. – 214 б.

Монографиянинг электрон варианти билан танишинг: 📚 Медиа муҳитда Ўзбекистон имижи