Беруний Алимов: “Миллий контент” ташқи имиджга бевосита таъсир қилади (+видео)

Бугунги дунё миқёси кундан-кунга кенгайиб бораётган оламшумул ўзгаришлар даврида яшамоқда. Бу ўтган асрда барча қитъаларни қамраб олган илмий-техник юксалишнинг натижасидир. Иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётда эришилган ва глобаллашув номи остида танилган ютуқлар айнан шу илмий-техник юксалиш билан боғлиқдир. Бироқ, ҳаётда ҳар бир нарсанинг ҳам ижобий, ҳам салбий томонлари бўлганидек, глобаллашув ҳам бундан мустасно эмас.

Хусусан, глобаллашув бутун дунёга шиддат билан ўз ҳукмини ўтказишга уринаётган бир пайтда, миллатимизнинг қадриятлари, маънавияти, урф-одатлари, анъаналари, тарихи ва таъбир жоиз бўлса, ўзлиги кучли синовдан ўтказилади.

Миллий контентга нисбатан эътиборсизлик, миллий ахборот маконига хорижий ОАВлар ва улардаги ахборотларнинг кириб келишига янада кенгроқ имконият яратиб беради. Миллий ахборот макони четдан кириб келган ахборот билан тўлиб-тошар экан, бу ҳолат миллий контентни ривожланишини тўхтаб қолишига, ташқи ва хорижий ОАВларда нохолис ва ёлғон аралашган турли ҳажмдаги асоссиз маълумотлар пайдо бўлишига ва бу ўз ўрнида юртимиз, турмушимиз қадриятларимиз ҳақида турли талқиндаги тасаввурларга ҳам сабабчи бўлади.

Хўш, бугунги маҳаллий ОАВлари томонидан тайёрланаётган миллий контентлар талаб даражасидами, оммалаштирилаётган мавзулардаги бир хиллилик, миллий журналистикада кузатилаётган камчиликлар ҳақида батафсил “Янги медиа таълим маркази” нодавлат нотижорат ташкилоти директори филология фанлари доктори Беруний Алимов билан батафсил суҳбатлашдик.

Батафсил: https://uza.uz/posts/596317

М.Турдалиева, Н. Абдувоитов (видео), ЎзА