ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ ХОДИМИНИНГ ИМИЖИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ. РАСМИЙ МУЛОҚОТ ЭТИКАСИ.

ҚИЁФАЛАР ЖАНГИ

Сўнги йилларда кишилик жамиятида бир-бирларига ташқи ва ички қиёфа орқали таъсир ўтказиш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда. Назарий жиҳатдан ушбу янги механизмларни имижиолгия фани ўрганадиган бўлди.

Тўғри, ҳаммага ҳам табиат томонидан чиройли, ўзига мафтун этадиган қиёфа инъом этилмаган. Лекин кўплаб кишилар бундай симпатияни, мафтункор қиёфани ўзларининг билими, тафаккури, қолаверса санъаткорлиги билан қўлга киритадилар.

Бу каби қобилият янги шароитларга осон мослашиш, коммуникативлик, нотаниш кишилар ўртасида ўзига нисбатан ишонч уйғота олиш, бошқа кишилар фикри ҳамда тортишувларига бағрикенглик билан муносабатда бўлиш, муаммоли ёки ёрдамга муҳтож кишилар билан мулоқотга кириш ва масалаларни ўз вақтида ҳал этиш каби фазилатларни талаб этади.

Глобаллашув даврида сиёсат саҳнасида лидерларнинг тафаккури, илгари сураётган ғоялари билан бирга уларнинг қиёфалари ҳам жангга киришмоқда.


ИМИЖ. УМУМИЙ ТУШУНЧА.

Имиж (ингл. image [ ’imid3 ] ) – “образ”, “тасвир”, “акс” – психологик таъсир орқали жамоатчилик ёки шахс онгида шаклланадиган сунъий образ. Имиж тарғибот, пиар ва реклама ёрдамида жамоатчилик онгида объектга нисбатан маълум бир муносабатни шакллантириш мақсадида яратилади.

Унда шахс ёки ҳудуд ҳаётидан олинган реал маълумотлар, объектга доир ҳаққоний тавсиф ва таснифлар, баъзан эса аксинча -кўпиртирилган сифат, уйдирма хосса ва хислатлар алоҳида кўринишда, айрим ҳолатларда эса биргаликда келтирилиши ҳам мумкин.


АХБОРОТ ХИЗМАТИ ХОДИМИНИНГ ИМИЖИ

Ахборот хизмати ходимининг ташқи кўринишига алоҳида эътибор қаратилади. Чунки у кун давомида жуда кўп одамлар билан мулоқотда бўлади. Назарий қоидаларга кўра, матбуот котиби давлат ташкилоти ёки компаниянинг «юзи» ҳисобланади.

Ходимнинг кийими у ишлаётган жойга, муассасага мос бўлиши керак. Матбуот котиби ишхонада, матбуот анжуманларида ва брифинглар чоғида расмий костюмда бўлиши талаб этилади.

Баъзида тадбирнинг табиатидан келиб чиқиб, костюм ўрнига оддий ва қулай либос кийиш мумкин.

Умуман олганда бу касб кутилмаган воқеаларга жуда бой ҳисобланади. Айрим ҳолатларда эртанги иш куни ёки кейинги ҳафта нима билан бошланишини ҳеч ким олдиндан айта олмайди.

Батафсил ушбу ҳаволада: https://www.slideshare.net/lgsp2013/ss-36350931

Кўчириб олиш: PDF