Ўзбекистон ва Тожикистон ОАВ вакиллари журналистикамиз тарихида биринчи маротаба биргаликда Мультимедиавий Лонгрид тайёрладилар.
Унда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг 2018-2019 йиллардаги асосий ривожланиш тенденциялари қамраб олинган. Ҳар иккала давлат раҳбарларининг олий даражадаги ўзаро ташрифлари, имзоланган муҳим келишувлар, сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлик йўналишларидаги ўзгаришларнинг янги босқичи ҳақида сўз юритилади.
Ушбу Лонгридни тайёрлашда хронология (Timeline), ҳикоя қилувчи харита (StoryMap), интерфаол диаграммалар, видеографика ва видеорепортажлар, фото материаллар ва коллажлар, интерфаол фотослайдер (олдинги ҳолат /ҳозирги ҳолат), скриншот, Facebook эмбед-код, Google инструментлар, аудио ва бошқа шу каби мультимедиа форматларидан фойдаланилди.
Марҳамат танишинг!