RUS: ВОПРОСЫ ФОРМИРОВАНИЕ ИМИДЖА СТРАНЫ В МЕДИА СРЕДЕ XXI ВЕКА /
ENG: ISSUESS OF FORMATION OF THE COUNTRY IMAGE IN THE MEDIA ENVIRONMENT OF THE XXI CENTURY /
Annotation. The aim of the research work is to improve the principles of creating an image of Uzbekistan through foreign and national media.
The object of the research work is the media image of independent Uzbekistan in foreign and national media.
The subject of the research work was the views, tendencies, approaches and principles of the country’s image in foreign and national media in the years of independence.
The scientific novelty of the research is manifested in the following:
On the basis of a stable constant, they were improved on the historical, social, political, cultural and educational criteria for creating and forming a media image of the country;
On the basis of the differential approach, the prospects, the development of the country’s media image and the conditions for adaptation are determined according to the constructive mechanism;
Foreign and national media materials on the formation of the media image of Uzbekistan are grouped by means of a sapostatic analysis with similar examples from the countries of the West, Asia and the CIS;
On the basis of the conceptual approach, the peculiarity of the «regional image» in the conditions of Uzbekistan is determined, and also taking into account national, religious and economic characteristics such as the «capital of Islamic culture», the «cradle of the ancient civilization», the «heavenly gate», and the «new industrial center».
Аннотация. Цель исследования состоит в усовершенствовании принципов создания имиджа Узбекистана посредством зарубежных и национальных средств массовой информации.
Объектом исследования является медиаимидж независимого Узбекистана в зарубежных и национальных средствах массовой информации.
Предметом исследования послужили взгляды, тенденции, подходы и принципы имиджа страны в зарубежных и национальных средствах массовой информации в годы независимости.
Научная новизна исследования заключается в следующем:
критерии создания и формирования медиаимиджа страны усовершенствованы по историческим, социальным, политическим, культурно-просвети¬тельским условиям на основе устойчивой константы;
на основе дифференциального подхода определены перспективы развития медиаимиджа страны и условия адаптации согласно конструктивному механизму;
зарубежные и национальные материалы СМИ по формированию медиаимиджа Узбекистана сгруппированы с помощью сопоставительного анализа с аналогичными примерами стран Запада, Азии и СНГ;
при учете национальных, религиозных и экономических особенностей, таких как «столица исламской культуры», «колыбель древней цивилизации», «небесные ворота», «новый промышленный центр», а также на основе концептуального подхода определена своеобразность «регионального имиджа» в условиях Узбекистана,
Аннотация. Тадқиқотнинг мақсади хорижий ва миллий оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон имижини яратиш тамойилларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг объектини хорижий ва миллий оммавий ахборот воситаларида мустақил Ўзбекистон медиа имижи ташкил этади.
Тадқиқотнинг предмети сифатида мустақиллик даври хорижий ва миллий оммавий ахборот воситаларида мамлакат имижига доир қарашлар, тенденциялар, ёндашувлар ва тамойиллар қабул қилинган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
барқарор константа асосида мамлакат медиа имижини яратиш ва шакллантириш мезонлари тарихий, ижтимоий, сиёсий, маданий-маърифий шарт-шароитлар бўйича такомиллаштирилган;
дифференциал ёндашув асосида мамлакат медиа имижини ривожлантириш, истиқболини белгилаш, конструктив механизмлари бўйича адаптация шартлари аниқлаштирилган;
Ўзбекистоннинг медиа имижига доир ОАВ материаллари намуналари Ғарб, МДҲ ва Осиё мамлакатлари бўйича қиёсий таҳлил асосида туркумлаштирилган;
Ўзбекистон шароитида «ҳудудий имиж»нинг ўзига хослиги «ислом маданияти пойтахти», «кўҳна цивилизация бешиги», «ҳаво дарвозаси», «янги саноат маркази» бўйича миллий, диний, маърифий ва иқтисодий хусусиятларига кўра концептуал ёндашув асосида аниқлаштирилган.
Key words: image, territory, country, newspapers, magazines, Internet, foreign and national media, Uzbekistan.
Ключевые слова: имидж, территория, страна, газеты, журналы, Интернет, зарубежные и национальные СМИ, Узбекистан.
Калит сўзлар: имиж, ҳудуд, мамлакат, газеталар, журналлар, Интернет, хорижий ва миллий ОАВ, Ўзбекистон.
Кириш. Жаҳон медиа маконида мамлакатлар имижини яратишнинг асосий таркиблари, уларни муттасил такомиллаштириш технологияларини ишлаб чиқиш, PR агентлари, маркетингга бўлган эҳтиёжни янада кучайтирди. Бу борада хорижий оммавий ахборот воситаларининг объекти сифатида лидер харизмаси, халқ дипломатияси, туризм, инвестицион муҳит, спорт масалаларини ахборий жараёнлар тезлашуви кесимида ёритиш муҳим аҳамият касб этади.
Жаҳонда мамлакат медиа имижини яратиш ва уни такомиллаштириш, ташқи медиа тарғиботининг назарий асосларини шакллантириш, бу борада аудиовизуал журналистика, интернет-газеталар, ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтган веб-сайтлар фаолиятини тадқиқ этиш, шакллантириш тамойиллари ва истиқболи билан боғлиқ муаммоларни илмий асослаб бериш алоҳида аҳамиятга моликдир. Бироқ глобаллашув жараёнларида мустақиллиги ва давлатчилигидан воз кечган – хаосга айланган жамиятлар эмас, балки тўлақонли давлат сифатида шаклланган, ўз ягона қиёфаси, ўз имижи, ҳудуди, тараққиёт йўналишларини аниқ белгилаб олган давлатларнинг фаол ривожланишини асослаб бериш заруратини изоҳлайди.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлан-тиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг
5.2 бўлими «Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида жаҳон ҳамжамиятига холис ахборот етказиш»[1] каби вазифалар белгилаб берилган. Бу, ўз навбатида медиа маконда Ўзбекистон мавзусининг алоҳида мавқе ва миқёсга кўтарилиши мамлакатимизнинг ташқи имижини ошириш билан боғлиқ илмий-амалий ва ижодий масала сифатида мутахассислар томонидан тадқиқ этилиши халқаро журналистика мезонлари кесимида ҳамда миллий қадриятларимиз билан боғлиқ ҳолда баҳо беришнинг кенг имкониятларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги (2014) қонуни, Ўзбекистон Республикаси Приезидентининг «Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Приезидентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги 2017 йил
7 февралдаги ПФ-4947-сонли фармонида, шунингдек,мазкур соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Олиб борилган изланишларнинг мақсад ва вазифалари қуйидагилар:
хорижий ва миллий оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон имижини яратиш тамойилларини такомиллаштириш;
ҳозирги «ахборот асри» шароитида хорижий ва миллий медиа маконда мустақил Ўзбекистон имижининг яратилиш жараёнлари, тенденциялари ва прин¬ципларини ўрганиш ҳамда уни янада такомиллаштириш йўлларини кўрсатиб бериш;
Ўзбекистон давлати халқаро медиа тарғиботининг назарий асосларини мустаҳкамлаш ва шакллантириш;
мамлакат имижини шакллантиришда ОАВ соҳасига замонавий ахборот коммуникация технологияларини янада кенг жорий этиш чораларини аниқлаш;
халқаро медиа маконда Ўзбекистон имижини шакллантириш соҳасида аудиовизуал журналистиканинг, жумладан, интернет-газеталар ҳамда ОАВ сифатида рўйхатдан ўтган миллий веб-сайтлар фаолиятини таҳлил қилиш;
мамлакатимизнинг медиа имижини яратишга доир ОАВ мақолаларида ижодий маҳоратнинг ўрни ва аҳамиятини таъкидлаш;
миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда турли ахборот хуружлари билан боғлиқ салбий тенденцияларни, ёш мустақил давлатлар ҳақида оммавий ахборот тарқатишда холислик меъёрларини сақлаш принципларини яратиш;
мамлакат имижини мустаҳкамлаш борасида миллий ОАВ фаолиятида тўпланган тажрибалар, ютуқлар ва йўл қўйилаётган айрим камчиликлар ҳамда муаммоларни таҳлил этиш, уларнинг ечимига доир фикрлар, хулосалар ва таклифлар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот жаҳон ва ўзбек журналистика илмида синовдан ўтган қиёсий, социологик, мантиқий-экспериментал, ахборот-таҳлил, тизимли функционал ва адабий таҳлил усуллари асосида бажарилди.
Натижалар ва мулоҳазалар. Имиж яратиш ва уни шакллантириш ахборот билан боғлиқ бўлган қуйидаги бир қатор муҳим шартларни бажаришни ҳам тақозо этади:
– имижда аниқлик сақланади, шубилан бир вақтда у ҳаракатчан ва ўзгарувчандир. У доимий равишда таҳрир қилинади, янгиланади, айни вазият шароитларига ва аудитория эҳтиёжларига мослашади;
– ахборот реципиенти (қабул қилувчиси)нинг реакцияси бошқарилади (давлат қиёфасини белгиловчи хусусиятлар эса анча турғунликка эга ҳисобланади);
– имиж – тескари алоқали коммуникация ҳам бўлиши мумкин.
Тегишли ахборот ва маълумотлар адресли гуруҳларнинг кутилаётган реакциясига мувофиқ тарзда тузилади;
– имиж маълум даражада қиёфага мувофиқ келади ва, шу билан бирга, уни идеаллаштиради, ўзига фойдали жиҳатларини бўрттиради, ёҳуд ўзи мўлжалланган аудиториянинг эҳтиёжларига мос равишда қўшимча ғоявий, сиёсий ва психологик қадриятларни истеъмолга киритади[2];
1-расм. Имиж яратишда ахборот билан ишлаш шартлари |
– имиж объектнинг асосий характеристикалари ва аудитория тасаввурларини бирлаштиради, фаоллаштиради.
Барқарор константа асосида мамлакат медиа имижини яратиш ва шакллантириш мезонлари тарихий, ижтимоий, сиёсий, маданий-маърифий шарт-шароитлар бўйича такомиллаштиришни тақозо қилади.
Мамлакатнинг (давлатнинг) ички ва ташқи имижи бир-бирига узвий боғлиқ ҳодиса эканлиги аниқланган. Халқаро ҳамжамият у ёки бу давлат ҳақида мамлакат ичидаги кўплаб воқеликлардан келиб чиққан ҳолдагина тасаввурга эга бўлиши, шу тариқа ички ва ташқи тасаввур яхлит бир бутун жараёнга айланиши таҳлил этилган. Жамиятда демократик мезонларнинг қарор топганлиги, аҳолининг турмуш фаровонлиги, ички ва ташқи муносабатларга очиқлиги, иқтисодий инвестициялар учун шароитлар яратилганлиги, ижтимоий-сиёсий барқарорлик, матбуот сўзининг эркинлиги ва ҳоказо омиллардан келиб чиққан ҳолда мамлакатнинг (давлатнинг) халқаро нуфузи, салоҳияти белгиланиши исботлаб берилган.
Замонавий ахборот технологияларининг мисли кўрилмаган тараққиёти, хусусан, глобал интернет тармоғи шу пайтгача кишилар онгида шаклланиб келган анънавий оммавий ахборот воситалари кўламини мутлақо кенгайтириб юборди. Бунинг натижасида анъанавий ахборот макони – бизнинг мисолимизда миллий журналистика «ҳудуди», чегаралари тубдан ўзгарди. «Ичкари»дан «ташқари»га ва аксинча ахборот узатиш ҳажми, суръати тасаввур қилиб бўлмас даражада ортганлиги кўрсатиб ўтилган.
Ушбу тадқиқот муаллифи томонидан дунёнинг 20дан зиёд давлатларида олиб борилган бевосита кузатишлар натижасига кўра, Ғарб мамлакатлари (Буюк Британия, Германия ва АҚШ) оммавий ахборот воситаларида аксарият ҳолларда бир томонлама, танқидий материаллар беришга мойиллик сезилса[3], МДҲ (Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Озарбайжон) мухбирларида «об-ҳаво»га қараб ўзгариб туриши[4], Осиё давлатлари (Япония, Хитой, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср) газеталарида эса асосан ижобий мақолалар[5] берилиши аниқланган. Шунга кўра Ўзбекистоннинг медиа имижига доир миллий ва хорижий ОАВ материаллари намуналари Ғарб, МДҲ ва Осиё мамлакатлари бўйича қиёсий таҳлил асосида туркумлаштирилган.
Олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида қуйидаги илмий хулоса ва таклифлар ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқилди:
- Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасининг жаҳон медиа маконидаги имижи ижобий томонга ўзгариши мамлакат имижига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ички ва ташқи хавф-хатарларнинг олдини олиш, жумладан, медиа макондаги уйдирма, нохолис ахборот оқимларига қарши кураш бўйича маълум тажрибаларга эришиш имконини беради.
- Халқаро ҳамжамият, чет эл оммавий ахборот воситалари, нотижорат ташкилотлар ҳамда тадқиқот марказлари билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг демократия йўлидан бораётган, иқтисодий жиҳатдан ривожланаётган суверен давлат сифатидаги образини шакллантириш тарихий аҳамиятга молик салмоқли ишларни ОАВда ёритишни тизимлаштиришни тақозо этади.
- Ёш мустақил Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини оширишда жаҳон ахборот макони, хусусан, оммавий ахборот воситалари ҳал қилувчи аҳамият касб этиши республикамиз ҳақида эълон қилинган матбуот чиқишлари мамлакатимиз ва халқимиз имижини вужудга келтириш, шакллантириш ва ривожлантиришда асосий омил бўлиб қолиши юзасидан таклифлар ишлаб чиқишни талаб этади.
- Глобаллашув шароитида дунё ахборот маконини эгаллашга уринишлар, унга мутлақ эгаликка интилиш кайфиятлари яққол кўзга ташланмоқда. Бунинг халқаро медиамаконда ахборотнинг монополлашувига йўл очиши, айрим ҳолларда эса қудратли давлатларнинг эндигина мустақиллик йўлини танлаган ва ривожланаётган ёш давлатлар манфаатлари билан ҳисоблашмаган ҳолда иш тутишлари натижасида юзага келадиган, мамлакат имижига салбий таъсир этиши мумкин бўлган омилларни аниқлашни тақозо этади.
- Журналистика, PR ва рекламада мавжуд имиж назариялари бир-бирига ўхшамаса-да, аксарият ҳолатларда улар умумий мавзу, ҳудуд ёки товар қиёфаси имижи билан бевосита боғлиқ бўлиши хорижий медиамаконда мамлакат имижи билан узвий ҳолатни доимий равишда мониторинг қилиш ва ахборот сиёсатига ўз вақтида ўзгартиришлар киритиб бориш зарурлигини кўрсатади.
- Қайд этиб ўтилган назарий қарашларнинг турфалигини эътиборга олган ҳолда уларнинг маълум бир кўринишини тўғридан-тўғри қабул қилиш ёки исталган шароитга тадбиқ этиш мумкин эмаслиги ҳар қандай мамлакат, айниқса, Ўзбекистон каби ривожланиш йўлидаги ёш мустақил давлатлар ими¬жини шакллантиришда назарий ва амалий масалаларни қиёслашни талаб этади.
- Жамоатчилик билан алоқаларнинг назарий жиҳатлари ва ҳозирги жараёнлари Ўзбекистон шароитида ҳам мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг муайян тизимга солинганлиги миллий мактабимиздаги жамоатчилик билан алоқаларга доир назарий масалаларнинг янада чуқурроқ ўрганилиши зарурлигини кўрсатади.
- Хорижий мамлакатларнинг оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга нисбатан муносабатларнинг бир-бирига ўхшамаслиги муаммосининг таҳлили, шунингдек, ушбу тадқиқот муаллифи Ватанимиз мустақиллигининг 25 йили давомида дунёнинг 20дан ортиқ давлатларида бевосита олиб борган кузатишлари натижаси шуни кўрсатадики, Ўзбекистон ҳаётига доир Ғарб мамлакатлари оммавий ахборот воситаларида бир томонлама танқидий материаллар, МДҲ мухбирларининг «об-ҳавога қараб» ўзгарувчан чиқишлар, Осиё давлатлари газеталарида эса асосан ижобий мақолалар берилади. Чет эл ОАВдаги бу каби тенденциялар ҳамон деярли ўзгармай қолаётганлиги қайд этилган ҳолда, мазкур ҳаракатларга қарши медиа тадбирларни жорий этиш имконини беради.
- Ҳозирги даврда жаҳон медиа маконини йирик ахборот марказлари бошқармоқда. Бундай оғир шароитда ахборот таъминоти маълум мақсадга йўналтирилган ҳамда бир томонламалиги эҳтимоли юқори бўлишидан ташқари, ахборот дунё жамоатчилигига айнан ана шу ОАВ эгалари хоҳлаган кўриниш ва талқинларда етказилади. Бундай ҳолат мамлакатнинг нафақат ташқи, балки унинг ички имижига ҳам путур етказиши ушбу ҳолатнинг салбий таъсирини миллий ОАВ ёрдамида камайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишни тақозо қилади.
- Ўтган давр мобайнида халқаро оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон имижи эволюцион тарзда ўзгарди. Мустақилликнинг дастлабки йилларида мамлакатимиз жаҳон ҳамжамияти нигоҳида эски совет тизимидан чиққан оддий, саноати ривожланмаган республика сифатида гавдаланган бўлса, у кейинги йилларда иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан барқарор, кучли давлат мақомига кўтарилганлиги ва ушбу йўналишдаги ишларни такомиллаштиришни талаб этади.
- Замонавий мультимедиа имкониятлари туфайли республика, вилоят ва туман газеталарининг ўқувчилар географияси бирмунча кенгайгани ҳамда босма даврий нашрларда интернет материалларидан доимий фойдаланиш кузатилмоқда. Бироқ, республикамизда матбуотга қараганда радио ва телевидениенинг Интернет хизматидан кўпроқ фойдаланаётганлиги газеталарнинг ҳам Интернетдаги фаоллигини оширишни тақозо этади.
- Веб аудитория қамрови ўзбекистонликлар қатори бошқа қардош миллат вакиллари ҳамда турли хорижлик қизиқувчилардан иборатлиги радиоэшиттиришларнинг Интернет орқали кенг ёйилиши, халқимизнинг бой тарихи ва маданиятини дунё миқёсида танитиш имкониятини беради.
- uza.uz ҳамда jahonnews.uz ахборот агентликларининг сайтлари мисолида миллий ахборот сегментининг тараққиёти ҳамда истиқболи билан боғлиқ масалалар таҳлили ҳамда экспертлар фикрига таянган ҳолда айрим қўшимча технологик ва услубий ишларни, жумладан, замондошлар талаби ва дидига мос бўлган янгиланишларни амалга ошириш зарурлигини кўрсатади.
- Ижтимоий тармоқларнинг мамлакат имижини шакллантириш, мустақил давлатимиз қўлга киритаётган оламшумул ютуқларни жаҳон медиа маконига кенг тарғиб қилишдаги ўрни тобора ортиб бориши баробарида бу йўналишдаги ишларни такомиллаштириш заруратини кўрсатади.
- Мамлакат имижини яратишда журналистик жанр, услуб, тил ва тасвир воситасида умумсамарадорликни ошириш, халқаро медиа маконда мамлакат имижини кўтариш, шакллантиришга доир хабарларни сифатли тайёрлаш ҳар қандай муаллифдан юксак ижодий маҳоратни талаб қилади.
- Хорижий тилларда ахборот узатаётган ҳар бир миллий ОАВ материалларини жанр, тил ва услуб жиҳатидан қайтадан кўриб чиқиш, таҳлил қилиш, хорижий тилларда сўзлашувчи муҳаррирлар хизматидан тизимли равишда фойдаланишни талаб қилади.
- Жаҳон медиа маконида Ўзбекистон имижи билан боғлиқ ахборотлар тарқатиш, бу борадаги барча ишларни умум эътироф этилган этика ва касб этикаси меъёрлари асосида ташкил этиш зарурлиги таъкидланади.
- Ўзбекистон жаҳон медиа майдонида ўзининг ижобий имижини шакллантириш учун етарли даражадаги куч ва салоҳиятга эга бўлган мамлакатдир. Бинобарин, бу борадаги ишларга мавжуд ёндошувни концептуал жиҳатдан янги босқичга олиб чиқадиган пайт келди. Булар давлат бошқаруви органлари, турли вазирлик ва ташкилотлар, муассасалар ахборот хизматларининг медиа макондаги мамлакат имижини шакллантиришга йўналтирилган фаолиятини қайта кўриб чиқиш, уларни баҳолаш, тегишли хулосалар ҳамда тажриба асосида янада фаоллаштиришни тақозо этади.
Фойдаланилган адабиётлар:
- Mirziyoyev Sh.M. Buyuk kelajagimizni mard va olijanob xalqimiz bilan birga quramiz. Toshkent, «O‘zbekiston» NMIU, 2017. – 485 b.
- O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017 yil 7 fevraldagi «O‘zbekiston Respublikasini yanada rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi to‘g‘risida»gi PF-4947-sonli Farmoni. O‘zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari to‘plami, 2017 y., 6-son, 70-modda.
- O‘zbekiston Respublikasini yanada rivojlantirish bo‘yicha Harakatlar strategiyasi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoni. 2017 yil 7 fevral // «Xalq so‘zi» . 2017 yil 8 fevral.
- Kiselev I.Yu. Problema obraza gosudarstva v mejdunarodnyx otnosheniyax v ramkax konstruktivistskoy paradigmy // www.elitarium.ru. 2007. Aprel. – C. 8.
- Baygin Sh. «Raz’yarennaya mnogotysyachnaya tolpa gromit tovarnyy sklad, bet stekla, perevorachivayet avtomobili». 03.11.2004. Reyter. (Kokand). http://www.materick.ru/index.php?bulid=95&bulsectionid
=8584§ion=analitics
- Grajdane Uzbekistana chashe vsex narushayut migratsionnыe zakony v Primore. // RIA Novosti 25.11.2013 http://ria.ru/vl/20131125/979390280.html
- «Turkiye’nin sesi» O’zbekiston tanlagan o’z taraqqiyot yo’lining samaradorligi haqida. 23.02.2015 http://www.jahonnews.uz/uzb/news/dunyo_nigohi/trkiyenin_sesi_ozbekiston_tanlagan_oz_taraqqiyot_yolining_samaradorligi_haqida-4646446.mgr/.
[1] Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. 2017 йил 7 февраль // «Халқ сўзи» . 2017 йил 8 февраль.
[2] Киселев И.Ю. Проблема образа государства в международных отношениях в рамках конструктивистской парадигмы // www.elitarium.ru. 2007. Апрель. – C. 8.
[3] Байгин Ш. «Разъяренная многотысячная толпа громит товарный склад, бьет стекла, переворачивает автомобили». 03.11.2004. Рейтер. (Коканд). http://www.materick.ru/index.php?bulid=95&bulsectionid
=8584§ion=analitics
[4] Граждане Узбекистана чаще всех нарушают миграционные законы в Приморье. // РИА Новости 25.11.2013 http://ria.ru/vl/20131125/979390280.html
[5] «Turkiye’nin sesi» O’zbekiston tanlagan o’z taraqqiyot yo’lining samaradorligi haqida. 23.02.2015 http://www.jahonnews.uz/uzb/news/dunyo_nigohi/trkiyenin_sesi_ozbekiston_tanlagan_oz_taraqqiyot_yolining_samaradorligi_haqida-4646446.mgr/.
Беруний Султонович Алимов,
филология фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD,
Халқаро журналистика назарияси ва амалиёти
кафедраси катта ўқитувчиси, ЎзДЖТУ, Тошкент, Ўзбекистон.
XXI asr media muhitida mamlakat imijini shakllantirish masalalari.
Alimov Beruniy Sultonovich, Xalqaro jurnalistika nazariyasi va amaliyoti kafedrasi katta o’qituvchisi, O’zDJTU, Toshkent shahri, Chilonzor tumani, Muqimiy ko’chasi, 104-uy, O’zbekiston. +998-93-577-11-73, beruniyalimov@gmail.com