Терроризм амалиётда турли кўринишларда намоён бўлади.
Уларни кўриниши, ғояси, мақсадига қараб гуруҳлаштириш учун ҳар хил мезонлардан фойдаланилади.
Бироқ, уларнинг янги турлари тўхтовсиз равишда пайдо бўлаверади.
Масалан: ахборот терроризми ёки компьютер терроризми ва ҳк.
Терроризм турлари
Россиялик эксперт В. Постольник (РФ ИИВ Москва институти кафедра мудири) – терроризмни кўринишига қараб қуйидагича таснифлайди[1]:
1. Сиёсий терроризм.
2. Ижтимоий терроризм.
3. Миллий терроризм.
4. Ҳудудий-сепаратистик терроризм.
5. Дунёқараш терроризми.
6. Биологик терроризм.
7. Жиноий терроризм.
[1] Классификация террористических актов http://www2.bigpi.biysk.ru/antiterror/ viewpage.php?page_id=2
Экспертнинг фикрича, теракт қандай кўринишга эга бўлса, у шундай номалагани маъқул. Мисол учун ҳаво кемасида теракт содир бўлдими – демак у ҳаво терроризмидир.
Ана шу фикрга таяниб, В. Постольник террористик ҳарақатларни қуйидагиларга ажратади:
Диверсия – транспорт воситаси, бинонинг портлатилиши ёки заҳарли газ орқали кўп сонли одамларни ўлдириш, кучли психологик таъсир ўтказиш.
Террористлар кўпинча турли дўкон, банк, кўп қаватли турар жой, меҳмонхона, аэропорт, транспорт магистрали, заводларни мўлжалга олишади.
Киднаппинг – унга одатда жамият эътиборини қарата оладиган машҳур шахслар дуч келишади: таниқли сиёсатчилар, раҳбарлар, журналистлар, дипломатлар.
Бу орқали террористлар ўз сиёсий талабларини ўртага қўядилар, мавжуд сиёсий элитани қўрқитадилар ва ёки бўлмаса ўз ташкилотлари учун пул талаб этадилар (мисол – Испаниядаги ҳудудий террористлар, Лотин Америкасидаги партизанлар).
Киднаппинг
Хайжекинг – транспорт воситасини гаровга олиш: самолёт, поезд, автомобиль, кема.
Аксарият ҳолларда самолетлар қўлга олинади, улар шунингдек, «скайжекинг» деб ҳам юритилади. Бу каби терактлар 1960 йилларда авжига чиққан – барча актларнинг 38% ни ташкил этган.
Хайжекинг
Скайжекинг – хайжекинг турлари орасида энг “самаралиси” ҳисобланади. Чунки, биринчидан, махсус кучлар уларга ҳужум қила олмайдилар. Негаки, агар ҳужум қилинса, гаровдагиларнинг барчаси ҳалок бўлиши эҳтимоли баланд; иккинчидан, самолет кўздан ғойиб бўлиш учун энг қулай воситалардан бири ҳисобланади.
Аксарият скайжекинглар бирон бир ҳудудда олиб борилаётган ички урушлар давриида амалга оширилади. Масалан, Яқин Шарқдаги террористлар қамоқхона ётган араб жангариларини озод қилиш ва гаровдагилар учун пул тўлашни талаб қилганлар.
Суиқасд ва қотиллик – терроризмнинг асосий методларидан ҳисобланади. Улар одатда қуролланган гуруҳлар томонидан, очиқдан-очиқ, аниқ бир аудиторияни қўрқитиш учун амалга оширилади.
Бунда террористлар ҳаёти катта хавф остида бўлади. Бироқ улар пухта тайёрланган ёки сон жиҳатдан маҳаллий полициячилардан кўпроқ бўлиши мумкин.
Ўғрилик (looting) – ҳозирги даврда бундай ҳаракатлар асосан “қизил” ориентацияли экстремистлар томонидан амалга оширилади.
Улар бу орқали уруш учун керак бўлган маблағ тўплайдилар ва шунингдек, ўзларининг «қудратли» эканликларини намойиш этадилар. Looting – кўпинча революцион дестабилизациялар даврида содир этилади.
Ўғрилик (looting)
Қуролли ҳужум – натижада ҳеч ким ўлмаслиги ҳам мумкин. Бу орқали янги кичик бир террористик гуруҳ шаклланаётганлиги кўзга кўринади. Аъзоларнинг ҳозирча тажрибасиз эканлигини ва йирик терактлар ўтказа олмаслиги сезилади.
Кибертерроризм (кибер уруш) – компьютер тармоқларига ҳужум. 1990 йилларнинг охирида пайдо бўлган.
Бунинг натижасида жамият ҳаётининг катта бир қисми, ҳукумат ташкилотлари, компаниялар фаолияти «киберхулиган» ва «киберпартизан»лар томонидан издан чиқарилади.
Масалан, Пентагон хавфсизлик бўлими қайд этишича, ҳар куни ушбу вазирликнинг ахборот тармоқлари 60дан кўп маротаба хакерлар ҳуружига учрайди.
Яқин тарихдан маълумки, Югославия устидан бомба ҳужумлари бошланганида (1999 й.) Россия ва Сербиядаги бир гуруҳ ҳакерлар АҚШ давлат ташкилотларига тегишли серверларни атайтлаб мўлжалга олишган эди.
Биноларни қўлга олиш – аксарият ҳолатларда халқаро террористик гуруҳлар элчихоналар, ҳукумат идоралари, партия офисларини ишғол этадилар. Булардан ташқари – Чеченистонда касалхона ва мактаб бинолари ҳам аровга олинган эди.
Шуниси эътиборлики, бу турдаги террористик акциялар бинони забт этиш билан якунланмайди. Аксинча, террористлар тутқинлардан ўзлари учун қалқон сифатида фойдаланиб, бинодан осонликча қочиб чиқиб кетишлари мумкин.
Юқорида санаб ўтилгандан ташқари бошқа кўринишдаги терактлар ҳам борки, уларни чуқур ўрганиш алоҳида вақт талаб этади.
Молдовалик тадқиқотчи О. Балан фикрича, терроризмни қуйидаги тамойиллар асосида таснифлаш мумкин.
I. Террористик актнинг мақсади ва ғоясига кўра:
а) жиноий терроризм – у моддий ёки шахсий манфаатлардан келиб чиқади. Амалда талончилик, шантаж ва таҳдид тарзида учрайди;
б) ижтимоий терроризм – унинг мақсади – бирон бир мамлакатда ҳукуматни ағдариш, ижтимоий тизимни издан чиқариш.
Ўзига хос жиҳати шундаки, бу шаклдаги терроризм одатда бошқа бир мамлакат ҳудудига ўтиб кетмайди (бироқ таъсир этиши мумкин);
в) сиёсий терроризм – асосий мақсади – давлатлар ўртасидаги муносабатларни бузиш, аниқ бир сиёсий раҳбар ёки давлат бошлиғини йўқ қилиш.
Бу каби терактга тарихда мисолла кўп учрайди:
президентлар – АҚШда Жон Кеннеди, Мисрда Анвар Саодат, Чилида Сальвадор Альенде,
бош вазирлар – Ҳиндистонда Индира ва Ражив Ганди, Исроилда Исҳоқ Раббин;
г) давлат терроризми – унинг мақсди аниқ бир шахсларга ёки қандайдир сиёсий ҳаракатларга нисбатан давлат томонидан амалга ошириладиган терактлар.
Сиёсий терроризм қурбонлари
John F Kennedy
Indira Gandhi
2. Амалдаги деструктив омиллар ва уларнинг тарқалиши ҳудудига кўра:
а) миллий ёки ички терроризм – у шундай террористик муҳит яратадики, мавжуд зўровонлик ҳаракатлари воситасида аҳолининг руҳиятига кучли таъсир ўтказади. Террористлар томонидан яратилган бундай шароитда мамлакатдаги ижтимоий тузилмалар ишдан чиқарилади.
Миллий терроризм ҳозирги пайтда янги ҳажм ва кўринишларга эга бўлмоқда.
Унинг мақсади – ҳукумат обрўсига путур етказиш ва фуқароларни қўрқитишдан иборатдир;
б) халқаро терроризм – бу чет элларда туриб, маълум гуруҳ раҳбарлари томонидан бошқа бир мамлакат ичкарисидаги кучлардан ноқонуний фойдаланиш, уларни бошқариш, зўровонлик қилишдан иборатдир.
Бундай турдаги терроризмнинг асосий кўринишлари қуйидагича:
ҳаводаги қароқчилик,
одамларни гаровга олиш,
дипломатлар ва бошқа сиёсий раҳбарларни ўғирлаб кетиш.
Уларнинг эвазига мавжуд сиёсий ўзгаришларни талаб этиш.
3. Терроризмнинг пайдо бўлиши сабабларига кўра:
а) ирқий терроризм – ХХ асрнинг иккинчи ярмида АҚШда пайдо бўлган. Машҳур «Ку-клукс-клан» (ККК – оқ миллатчилар) ташкилоти томонидан шакллантирилган.
б) миллий терроризм – одатда фақат битта давлат ҳудудида учрайди;
KKK – Ku Klux Klan
в) неофашистик терроризм – «ўнг» кучлар сиёсатини ўрнатиш, бировлар устидан зўравонлик қилиш, ўзга мамлакатларнинг ички ишларига аралашишга йўналтирилган;
г) фундаментал-диний терроризм – мисол тариқасида турли мамлакатларда терактларни амалга оширган қуйидаги ташкилотларни қайд этиш мумкин: Японияда Аум Синрикё, Ирландияда IRA, Исроилда ХАМАС ва ҳк.
4. Террористик актларни амалга ошириш усулларига кўра:
а) йўналтирилган терроризм – террористические акты направлены на реализацию поставленной цели;
б) билвосита терроризм – террористик актлар олдга қўйилган мақсадга эришиш учун билвосита усул ва методлар орқали амалга оширилади.
Таъсир кўрсатиш методларига кўра тасниф
Жисмоний зўравонликка йўналтирилган терроризм. Яъни – айрим шахслар ёки бутун бир гуруҳларнинг ҳаётига тажовуз қилиш, уларга жисмонан шикаст етказиш, эркинлигини чеклаш;
Моддий объектларни яксон қилиш мақсадидаги терроризм – давлат, жамоатчилик ёки хусусий шахсларларга тегишли биноларни атайлаб ёқиб юбориш ёки бузиб ташлаш;
Руҳий-психологик методлар қўлланиладиган терроризм – турли таҳдидлар, шантаж, кучини кўрсатиш, ультиматумли талабларни ўртага олиб чиқиш, одамлар орасида ваҳима уйғтоувчи шов-шувларни тарқатиш ва ҳк.
Умумий типологияга кўра терроризм турлари
– Халқаро;
– Ички сиёсий;
– Умумжиноий характердаги терроризм.
Халқаро терроризм – уруш олиб бориш билан боғлиқ қоидалар, чегаралар, ҳеч қандай урф-одат ва анъаналарга бўйсунмайди.
У хорижий давлат ёки ташкилот ёрдами билан
чет эл фуқароларига,
ташкилотларига ёки
мамлакатларига қарши амалга оширилади.
Ички сиёсий терроризм – давлат ичкарисидаги маҳаллий фуқаролар томонидан амалга оширилади.
Шу мамлакатдаги мавжуд ҳукумат ёки қандайдир бир сиёсий гуруҳга қарши йўналтирилади.
Ички сиёсий терроризмга кўзга кўринган, таниқлик сиёсий ва жамоат арбобларига нисбатан уюштирилган суиқасдларни мисол сифатида келтириш мумкин.
Булар – Александр Мень, Галина Старовойтова.
Умумжиноий характердаги терроризм – одамларни ўлдириш, тан жароҳати етказиш, зўравонлик қилиш, бегуноҳ инсонларни гаровга олиш билан шуғулланувчи ташкилот ва гуруҳларни тузишга қаратилади.
Шунингдек, бу ташкилотлар
одамларнинг эркинлигини чеклайди,
шахс нафсониятини ерга уради,
турли жисмоний қийноқларга солади ва ҳк.
Тарихий кесимда
Замонавий терроризмнинг 7 жиҳати
1. Терроризм инсонларнинг фуқаролик ҳуқуқларига, давлат тизими, иқтисодиёт ва демократиянинг барқарорлигига жиддий таҳдид солади.
2. Терроризм аксарият ҳолларда ҳукаматга эгалик қилиш учун амалга оширилади.
3. Афсуски, замонавий террористлар пухта ташкил қилинган, юқори техник воситалар билан таъминланган ва профессионал жиҳатдан яхши тайёрланган.
4. Кейиги даврда террористларнинг нафақат миллий (миллатчи) гуруҳлари, балки ғоявий бириккан гуруҳлари ҳам кенг ва тез тарқалмоқда. Бу эса оддий миллатчиликндан ҳам хавфлироқ ҳодисадир.
5. Террористлар томонидан тобора самарали тактикалардан фойдаланиш амалиёти кўзга ташланмоқда. Давлат кучлари томонидан эса уларга қарши курашишда тажриба етишмаяпти.
6. Ҳукуматлар ва жамоатчилик ўз вақтида терроризм таҳдидига етарли эътибор қаратмадилар, ушбу ҳодисага барҳам бериш, айниқса унинг олдини олиш бўйича бирлашаган стратегияни ишлаб чиқмадилар.
7. Терроризм, таҳминларга кўра, келаётган йигирма йил давомида ҳаётимизга катта таҳдид солишда яна давом этади.
Субъектларнинг ғоявий жиҳатдан тарқалган
асосий йўналишлари
1. Миллатчи (националистик) гуруҳлар – ўз давлати ёки автономиясига эга бўлишга ҳаракат қиладилар. Бу масалага кўпчиликнинг эътиборини қаратадилар. Айримлари ҳам сиёсий, ҳам националистик мақсадларни кўзлайдилар.
2. Диний гуруҳлар – ўз фаолиятини бошқа диндагиларга қарши курашга йўналтирадилар. Бунга мисол тариқасида Ирландия террористик гуруҳини келтириш муммкин. Улар католиклардан ташкил қилинган бўлиб, гўёки ўзларини камситилган қилиб, бошқалардан ўч олиш пайида юришади. Шу сабабдан улар барча терактларни простестантлар ва Британия ҳукуматига қарши амалга оширадилар.
Биринчидан, ушбу гуруҳ аъзолари ўзларининг сиёсий мақсади – Ирландия ва Шимолий Ирландияни бирлаштириш масаласини ўртага қўядилар.
Иккинчидан, улар Шимолий Ирландиянинг Буюк Британия таркибидан чиқишини талаб қиладилар.
Учинчидан, диний ғоя учун – протестантларнинг устунлигига қарши кураш олиб борадилар.
Кўриниб турибдики, бундай диний гуруҳлар ҳам сиёсий, ҳам миллатчиларга хос жиҳатларни ўзида мужассам этган.
3. Экологик муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган гуруҳлар. Умуман олганда уларни бевосита террористлар қаторига қўшиш қийин. Бироқ айрим ҳолатларда ушбу гуруҳ вакиллари эътибор жалб этиш учун террористик методлардан ҳам фойдаланадилар.
Масалан улар ядровий объектлар, гидроэлектростанциялар ва бошқа шу каби иншоатларни ишдан чиқаришга уринишлари мумкин.
4. Ёлланма гуруҳлар. Ҳозирги пайтда дунёнинг исталган бурчагига катта пул эвазига жангари етказиб берадиган «вербовкачи» ташкилотлар талайгина.
Масалан – француз миллий легиони. Улар жаҳоннинг деярли барча давлатларида фаолият олиб борадилар. Жумладан МДҲ давлатлари ва Россияда ҳам.
http://stopterror.uz/uz/publications/analytics/5414/
Беруний Алимов, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD.