ЎЗБЕКИСТОНДА ЖУРНАЛИСТИКА ТАЪЛИМИ МОДЕЛЛАРИ СТРАТЕГИЯСИ: МИЛЛИЙ ВА ХАЛҚАРО ТАЖРИБА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида Журналистика ва оммавий коммуникация университетининг ташкил этилиши, мамлакатда журналистика таълимини янада ривожлантириш зарурлигини қайд этгани соҳа мутахассислари олдига муҳим ва долзарб вазифаларни қўймоқда.

Шунингдек 20172021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш мақсадига эришиш учун халқ билан самарали мулоқот механизмларини жорий қилиш; жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий шаклларини ривожлантириш, ижтимоий шерикликнинг самарасини ошириш; фуқаролик жамияти институтларини, шу жумладан, маҳалла институтини ривожлантириш, уларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш; оммавий ахборот воситалари(ОАВ)нинг ролини кучайтириш, журналистларнинг профессионал фаолиятини ҳимоя қилиш1 вазифаларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Ушбу вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш 2015 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг 70-юбилей сессиясида қабул қилинган Барқарор ривожланишнинг янги Мақсад ва вазифаларини Ўзбекистонда амалга оширишга ҳам хизмат қилади. Жумладан, Барқарор ривожланиш йўлида тинчликпарвар ва очиқ жамиятлар барпо этиш, турли даражадаги самарали ва ҳисобот беришга асосланган муассасалар фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида барча даражадаги вакиллик органлари томонидан жамиятнинг турфа қатламлари иштирокида масъулиятли қарорларни қабул қилишни таъминлаш, жамоатчиликнинг ахборот олишини кафолатлаш ва асосий эркинликларни ҳимоялаш кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов 2016 йил 27 июнь –Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан журналистларга йўллаган байрам табригида юксак касб маҳоратига эга бўлган журналистлар, таҳлилчи ва шарҳловчиларни, ўз касбининг ҳақиқий устаси бўлган мутахассисларни тайёрлаш вазифаси ҳамон долзарб бўлиб турганини эътироф этган эди. Журналистларимизнинг ҳаётга чуқур кириб бориши, жамиятимиздаги ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг туб моҳияти ва аҳамияти, мураккаблиги билан очиб бериш, тараққиётимиз йўлида тўсиқ бўлиб турган муаммоларни дадил кўтариб чиқиш, мавзуга холисона ва ҳаққоний ёндашиш каби мезонлар матбуотимизнинг ўзгармас қоидаси бўлиб қолиши кераклигини яна бир бор эслатган.

Китобни кўчириб олиш: PDF