2018 йил 4 май куни Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари кординатори идораси кўмагида «Терроризмга қарши курашда оммавий ахборот воситаларининг роли» деб номланган янги лойиҳани бошлади.
Ушбу лойиҳанинг мақсади қуйидагилардан иборат:
- пойтахт ва минтақавий журналистларнинг экстремизм ва терроризм мавзуини ёритишдаги салоҳиятини ошириш;
- ёшлар аудиториясини кўпроқ қамраб олиш учун журналистлар ва давлат тузилмалари ахборот хизматларинингилғор мультимедиа технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш;
- оммавий ахборот воситалари ёрдамида маълумтаҳдидлар, радикаллашиш ва экстремизмни ҳар қандай кўринишига нисбатан фуқароларнинг жамоатчилик назоратини кучайтириш;
- оммавий ахборот воситаларининг барча турлари имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда ҳуқуқни муҳофазалаш органлари ва оммавий ахборот воситаларининг ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шерикчилигини мустаҳкамлаш.
Ўзбекистонда хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик масалалари Мамлакатни ривожлантириш ҳаракатлар стратегиясида белгиланган бўлиб, бу ўз навбатида бутун жамиятнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларини жадаллаштиришни талаб этади. Шу ўринда радикал экстремизм ва терроризмга қарши курашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бироқ, фақат ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан информацион ҳуружларга, айниқса, ёшлар ўртасида, экстремистик мафкуранинг тарқалишига қарши курашиш етарлича самара бермаслиги мумкин. Чунки, бу жараён учун узоқ муддат талаб этилади.
Шу мақсадда экстремизмга қарши курашнинг асоси – ахборот йўналиши ҳисобланган самарали хавфсизлик тизими яратилиши керак. Бундаги энг муҳим омил эса давлат тузилмалари, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликни таъминлаш ҳисобланади. Ушбу саъй-ҳаракатларнинг бирлаштирилиши давлатнинг терроризмга қарши кураш фаолияти жараёнида жамоатчилик назоратини сақлаб қолишга имкон беради, шу орқали хавфсизлик ва инсон ҳуқуқлари ўртасидаги мувозанат таъминланади.
Медиа бугун жамият билан мулоқот муҳитини яратиши ва бу орқали ҳар бир инсонни ҳушёрликка чорлашиҳамда атрофимизда содир бўлаётган воқеаларга бефарқ бўлмасликка, хавфсизлик масалаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун имкон доирасидаги ёрдамини беришга ундаши лозим. Оммавий ахборот воситалари материаллари жамоатчилик фикрини шакллантиради. Шундай экан, жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, жумладан, давлатнинг радикализмнинг олдини олишга қаратилган тадбирларда аҳолини, айниқса ёшларнинг онгли иштирокини фаоллаштиришга кўмак бериш бизнинг муҳим вазифаларимиздан хисобланади.
Мазкур ихтисослик бўйича тайёрланаётган мақолаларнинг сифатини ошириш ва уларни халқаро стандартларга муносиб келишини таъминлаш учун ОАВ ходимларикўтарилаётган мавзуни ёритилишига оид ўзига хос жиҳатлари ўзлаштириши керак. Жумладан, замонавий мультимедия технологиялари, ахлоқ нормалари ва халқаро тажрибани ўрганиш фойдадан холи бўлмайди. Яенм бошланган ушбу лойиҳа мавзуга оид барча йўналишларда журналистлар ва тизим ахборот хизматлари кўникмаларини оширишга ҳизмат қилади.