ХОРИЖИЙ ВА МИЛЛИЙ ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОН ИМИЖИНИ ЯРАТИШ ТАМОЙИЛЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛИ (1991 йил-2017 йиллар ОАВ материаллари мисолида)

Жаҳон медиа маконида мамлакатлар имижини яратишнинг асосий таркиблари, уларни муттасил такомиллаштириш технологияларини ишлаб чиқиш, PR агентлари, маркетингга бўлган эҳтиёжни янада кучайтирди. Бу борада хорижий оммавий ахборот воситаларининг объекти сифатида лидер харизмаси, халқ дипломатияси, туризм, инвестицион муҳит, спорт масалаларини ахборий жараёнлар тезлашуви кесимида ёритиш муҳим аҳамият касб этади.

Жаҳонда мамлакат медиа имижини яратиш ва уни такомиллаштириш, ташқи медиа тарғиботининг назарий асосларини шакллантириш, бу борада аудиовизуал журналистика, интернет-газеталар, ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтган веб-сайтлар фаолиятини тадқиқ этиш, шакллантириш тамойиллари ва истиқболи билан боғлиқ муаммоларни илмий асослаб бериш алоҳида аҳамиятга моликдир. Бироқ глобаллашув жараёнларида мустақиллиги ва давлатчилигидан воз кечган – хаосга айланган жамиятлар эмас, балки тўлақонли давлат сифатида шаклланган, ўз ягона қиёфаси, ўз имижи, ҳудуди, тараққиёт йўналишларини аниқ белгилаб олган давлатларнинг фаол ривожланишини асослаб бериш заруратини изоҳлайди.

Фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати.

Кўчириб олиш: PDF