Жаҳон амалиётида мамлакат медиа имижини такомиллаштиришда таҳририят ва аудитория ўртасидаги интерактивлик, глобал ахборот маконига сифатли интеграция, туристик ва инвестицион салоҳият, мамлакат имижи, имижмейкинг бўйича тадқиқотлар алоҳида аҳамиятга моликдир.
Шу жиҳатдан телерадиоканаллар, босма нашрлар, ахборот агентликлари каби анъанавий оммавий ахборот воситалари билан бир қаторда замонавий медиа, хусусан, янгиликлар веб-сайтлари фаолиятини тадқиқ этиш, медиа матн, ижодий услуб, журналистик маҳорат, замонавий медиа муҳитга мос ахборотни сифатли тайёрлаш, журналистик жанрлар, янгиликлар ва таҳлилий мақолалар, уларни ўқувчиларга самарали етказиш, ушбу жараёнда миллий ва хорижий мухбирлар иштироки, ташки тарғибот, халқаро медиа имиж, PR технологиялар, жамоатчилик фикри, миллий манфаатлар, ўзига хос тараққиёт йўналишини белгилаб олган давлатларининг халқаро медиа макондаги нуфузини асослаб бериш заруриятини изоҳлайди.
Мамлакатимизда сўнгги йилларда кенг кўламли демократик ислоҳотлар, ахборот глобаллашуви жараёнларига мос равишда Янги Ўзбекистоннинг уз мукаммал қиёфаси, янгича медиа имижини яратиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Филология фанлари доктори DSc диссертацияси Автореферати.
Кўчириб олиш: PDF