ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ ТУШУНЧАСИ, ВАЗИФА ВА ПРИНЦИПЛАРИ

Электрон ҳукумат давлат органларининг жисмоний ҳамда юридик шахсларга ахборот-коммуникация технологиялари воситасида давлат хизматлари кўрсатишга оид фаолиятини, шунингдек идоралар ўртасида электрон ҳамкорлик қилишни таъминлашга йўанлтирилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ва техник воситалар тизими ҳисобланади.

Электрон ҳукуматни турлича таърифлаш мумкин. Кенг маънода, электрон ҳукуматнинг вазифалари ва хизматлар кўрсатиши ҳамда фаолиятини ривожлантириш учун АКТни қўллаш кўринишида белгиланиши мумкин.

Шунингдек, электрон ҳукуматни ― давлат оганлари кўрсатаётган ҳизматларнинг, очиқлиги, шаффофлиги, шунингдек, самарадорлиги ва сифатини ошириш мақсадида рақамли технологиялардан фойдаланиш усули деб тушуниш ҳам ўринлидир. Бундан ташқари, электрон ҳукуматни АКТни кўллаган ҳолда давлат органларининг янада самарали фаолият кўрсатиши ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига сифатли хизматлар кўрсатиш тизими деб таърифлаш мумкин.

Э-хизматларнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, улар давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш баробарида нафақат шу ташкилотнинг, балки бутун мамлакатнинг умумий имижини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Бир сўз билан айтганда, электрон ҳукумат атамаларини қуйидаги тўртта асосий қисмлар орқали умумлаштирса бўлади.

Электрон ҳукуматқуйидагичатавсифланади:

  1. АКТ дан фойдаланиш (компютертармоқлари, интернет, факс ва телефон);
  2. Ҳукумат фаолиятини қўллаб-қувватлаш (ахборот билан таъминлаш, хизматлар, маҳсулотлар, маъмурий бошқарув);
  3. Фуқаролар билан ҳукумат муносабатларини ривожлантириш (янги алоқа каналларини яратиш, сиёсий ёки маъмурий жараёнларга фуқароларни тарғибот ва ташвиқотлар орқали жалб қилиш);
  4. Белгиланган стратегияларга мос равишда иштирокчиларнин гтегишли жараёнларда қатнашиш фаоллигини белгилаш.

Электрон ҳукуматнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:

– давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини, тезкорлигини ва шаффофлигини таъминлаш, уларнинг масъулиятини ва ижро интизомини кучайтириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ахборот алмашишни таъминлашнинг қўшимча механизмларини яратиш;

– ариза берувчилар учун мамлакатнинг бутун ҳудудида давлат органлари билан ўзаро муносабатларни электрон ҳукумат доирасида амалга ошириш бўйича имкониятлар яратиш;

– ўз зиммасига юклатилган вазифалар доирасида давлат органларининг маълумотлар базаларини, Ягона интерактив давлат хизматлари порталини ва Электрон   давлат  хизматларининг ягона реестрини шакллантириш;

– аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда  электрон ҳужжат айланиши, давлат органларининг ўзаро ҳамкорлиги ва уларнинг маълумотлар базалари ўртасида ахборот алмашинуви механизмларини шакллантириш ҳисобига давлат бошқаруви тизимида «Ягона ойна» тамойилини жорий этиш;

– тадбиркорликсубъектларини электрон ҳужжатайланишиданфойдаланишга, шу жумладан статистика ҳисоботинитақдимэтиш, божхонарасмийлаштируви, лицензиялар, рухсатномалар, сертификатларберишда, шунингдекдавлаторганлариданахборотолишжараёнларида электрон ҳужжатайланишиданфойдаланишгаўтказиш;

– тадбиркорликсубъектларининг электрон тижорат, Интернет жаҳонахбороттармоғиорқалимаҳсулотнисотишвахаридларниамалгаошириштизимлариданфойдаланишини, шунингдеккоммуналхизматларниҳисобгаолишнинг, назоратқилишнингва улар учунҳақтўлашнингавтоматлаштирилгантизимларинижорийэтишникенгайтириш;

– нақдбўлмаган электрон тўловлар, давлатхаридлариниамалгаошириш,

масофаданфойдалаништизимларинива банк-молиясоҳасидагифаолиятнинг

бошқа электрон шакллариниривожлантириш.

Электрон ҳукуматнингасосийтамойиллари:

 – давлаторганларифаолиятинингочиқлигивашаффофлиги;

– электрон давлатхизматлариданмурожаатэтувчиларнингтенгравишда

фойдаланиши;

– «Ягонаойна» тамойилибўйича электрон давлатхизматларикўрсатиш;

– давлаторганларинингҳужжатларинибирхиллаштириш;

– электрон ҳукуматнингягонаидентификаторлариданфойдаланиш;

– электрон давлатхизматларикўрсатиштартибиниизчилтарзда

такомиллаштириббориш;

– ахборотхавфсизлигинитаъминлаш.

Электрон ҳукумат имкониятларини амалга ошириш мақсадида кўпгина давлатлар электрон хукуматни ривожлантиришни ўзларининг сиёсий режаларига киритмоқдалар. Жаҳон тажрибасидан маълумки, дастлабки эътибор АКТдан фойдаланиш орқали давлат ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган эди. Шу билан бирга, электрон хукумат хизматларига давлат томонидан чекланган инвестициялар таъсири натижасида, 2000 йилнинг ўрталарида фуқароларга йўналтирилган ёндашувлар ўзгара бошлади.

Ушбу ҳаракатлар натижасида хукумат хизматларини етказиб бериш жараёнида фуқароларнинг давлат хизматларига турли эҳтиёжларининг мослигини таъминлаш биринчи ўринга қўйилганлиги орқали сезиларли ўзгаришларга эришилди.

Бугунги кунда электрон ҳукумат нафақат давлат сектори вазифаларини ва жараёнларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун бир муҳим восита, балки ҳукуматни ўзгартиришга ва хизмат ишлаб чиқиш ва етказиб бериш учун янги ёндашувларни яратишда асосий омил ҳисобланмоқда.

Умуман олганда, онлайн хизматларнинг кўпайиши, ушбу хизматлардан янада кенгроқ фойдаланиш, ўз навбатида электрон ҳукумат тизимининг таъсири катта эканлигидан далолат беради.

Шундай қилиб, электрон ҳукумат, ҳукумат шаффофлиги ва ички самарадорликка бевосита таъсир этиб, барқарор ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун электрон фуқаролар ва электрон бизнес иштирокчиларининг муҳим оммаси шаклланишини талаб қилади.

Электрон ҳукумат хизматлари фойдаланувчиларининг муҳим оммасининг кўпайиши, анаънавий хизмат кўрсатиш усулидан воз кечиб, электрон ҳукумат хизмати кўрсатиш усулига ўтиб кетишлари талаб этилади. Бужараёносонликбиланамалгаошмайди, албатта.

Жаҳон банки электрон фуқаролар ва электрон бизнес иштирокчилари учун онлайн хизматларни кўпайтириш хамда улардан фойдаланиш муҳимлиги хақидаги изланишларни олиб борди ва қуйидагини аниқлади: 5-10 йил олдин биринчи маротаба электрон ҳукуматни жорий этган кўпгина давлатлар шундай хулосага келдиларки, жамоага, электрон ҳукумат тизими ушбу соҳага давлат томонидан таклиф этилаётган сармоялар ёрдамида давлат хизматларини Интернет тизимида онлайн кўринишда тақдим этишига қарамасдан мавжуд э-хизматлардан фойдаланиш даражаси пастлигича қолмоқда.

Электрон ҳукумат тизимини жорий этиш, уни ишлатишда аҳолининг аксарият талаб-эҳтиёжларини қондира олса, улар томонидан қўллаб-қувватланиш имкониятлари бўлсагина ушбу янги тизим мувафақиятга эриша олади.

Аҳолининг ушбу тизим ҳақидаги билими етарли бўлгандагина уларнинг маълум бир эҳтиёжлари қондирилиши мумкин. Бу жараёнда давлат хизматлари тезда ва сифатли кўрсатила бошланади. Фуқаро ва тадбиркорларнинг э-ҳукумат хизматларидан фойдаланишга бўлган қизиқишлари ёки мотивацияларини ошириш учун актуал, осон олиш мумкин бўлган рақамли контент хизматларини тақдим этиш лозим.

Булардан ташқари аҳолининг электрон давлат хизматларига бўлган ишончини ошириш муҳимдир. Ана шу мақсадда тегишли маълумотларни химоялаш ва уларнинг конфиденциаллигини таъминлашни назарда тутиш керак.

Хусусан, электрон ҳукумат хизматларидан фойдаланиш талаблари ва қўллаб-қувватлаш даражасини оширишда қуйидаги ишлар амалга оширилиши лозим:

– Кўп каналли ягона ойна умумий хизматларини етказиб бериш инфратузилмасини, автоном равишда жамоага хизмат кўрсатиш маркази ва жойлари, жумладан телемарказлар, мурожаатларни қайта ишлаш марказлари, веб ва мобил порталларни ишлаб чиқиш;

– АКТ иштирок этган операцияларни ва рақамли муҳитдаги барча ўзаро муносабатларга аҳоли томонидан ишонч билдиришга йўналтирилган чораларни амалга ошириш;

– Белгиланганталабларниқониқтирадиган, қулай контент вахизматлар, шу жумладантегишлидастурларниишлабчиқарувчиларнимоддийвамаънавийрағбатлантириш;

– Электрон хизматларнинг мавжуди мкониятларини янада кенгайтириш ва такомиллаштиришга қаратилган дастурларни амалга ошириш.