Муаллиф ҳақида

1973 йилда  Хоразм вилоятида зиёли оиласида туғилган, миллати ўзбек. 1995 йил Ўзбекистон миллий университетини журналистика мутахассислиги бўйича тамомланган. Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг  “Ахборот” дирекциясида бошланган.

1994-1996 йиллар МТРК “Ахборот” дирекцияси таржимони, мухбири, шарҳловчиси, 1996-1997 йиллар Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчихонаси 3-котиби – пресс-атташеси, 1998-2000 йиллар Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Матбуот котиби, 2001-2005 йиллар Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонаси 2-котиби, 2005-2008 йиллар Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони бош консультанти, 2008-2009 йиллар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби вазифасини бажарувчи, 2009-2011 йиллар Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси 1-котиби, 2011-2012 йиллар Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг Ахборот хизмати раҳбари, 2012-2015 йилларЎзбекистон Миллий университети Олий журналистика курслари раҳбари, 2014 йилдан ҳ.в.  Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультети катта ўқитувчиси. Илмий стажи – 6 йил ва педагогик стажи 6 йил.10 нафар диплом ишига илмий раҳбарлик қилган.

Ўриндошлик фаолияти: “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси мусаҳҳиҳи (1993), “Оила ва жамият” газетаси мухбири (1994), Inter National House Tashkent академик лицейи ўқитувчиси (1999), Журналистларни қайта тайёрлаш маркази теренери (2015-ҳ.в.).

Алимов Беруний оилали. Икки нафар фарзанднинг отаси.

Илмий ишлари журналистика назарияси, Ўзбекистон журналистикаси, мамлакат медиа имижимасалаларига бағишланган.

Алимов Беруний Султонович журналистика буйича университетда мутахассис ҳисобланади. У 1 та рисола, 2 та амалий-услубий адабиётларнинг муаллифи. Б.Алимовнинг илмий тадқиқотлари юзасидан 60дан зиёд илмий мақолалари мамлакатимиз ва чет эл илмий журналларида чоп этилган. Шунингдек, Б.Алимованинг таҳлилий ва публицистик мақолалари республикамизбосмава электрон нашрларида мунтазам равишда эълон қилиниб борилади. 2006 йил «Ўзбекистон мустақиллигининг 15 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланган.

Докторлик диссертация мавзуси: “Хорижий ва миллий оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон имижини яратиш тамойиллари ва истиқболи (1991-2017 йиллар ОАВ материаллари мисолида)” (28.03.2018).

Иш бажарилган ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети. Расмий оппонентлар: Қ.Ирназаров, Г.Бабаджанова. Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ  давлат университети. Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

Тадқиқотнинг мақсади хорижий ва миллий оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон имижини яратиш тамойилларини такомиллаштиришдан иборат.Диссертация тадқиқотида қуйидаги илмий натижалар олинган: барқарор константа асосида мамлакат медиа имижини яратиш ва шакллантириш мезонлари тарихий, ижтимоий, сиёсий, маданий-маърифий шарт-шароитлар бўйича такомиллаштирилган;

дифференциал ёндашув асосида мамлакат медиа имижини ривожлантириш, истиқболини белгилаш, конструктив механизмлари бўйича адаптация шартлари аниқлаштирилган;

Ўзбекистоннинг медиа имижига доир ОАВ материаллари намуналари Ғарб, МДҲ ва Осиё мамлакатлари бўйича қиёсий таҳлил асосида туркумлаштирилган;

Ўзбекистон шароитида «ҳудудий имиж»нинг ўзига хослиги «ислом маданияти пойтахти», «кўҳна цивилизация бешиги», «ҳаво дарвозаси», «янги саноат маркази» бўйича миллий, диний, маърифий ва иқтисодий хусусиятларига кўра концептуал ёндашув асосида аниқлаштирилган.